Тошкент вилоятида ўрага тиқилиб қолган 5 яшар бола қутқарилди
Жамият
−
19 Май
5131Тошкент вилоятининг Тошкент туманида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Туманнинг Меҳнат Фозилов маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида уй эгасининг 5 ёшли набираси эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолгани сабабли ҳовлисидаги сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетган. Уй эгаларининг ўзлари болани ўрадан чиқариб олишга ҳаракат қилишган, аммо барча ишлар самарасиз бўлган. Шундан сўнг ФВБга боланинг тизза бўғимлари букилган ҳолда сиқилиб қолгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Айтилган манзилга етиб борган қутқарувчилар махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ўрадан болани ҳеч қандай талафотларсиз, соғ-саломат чиқариб, яқинларига топширган. Боланинг аҳволи яхши бўлганлиги сабабли тиббиёт ходимларига мурожаат қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зангиота туманидаги хонадонларнинг бирида 2 ёшли бола 5 метр чуқурликдаги ҳожатхонага тушиб кетганди. Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари уни пастдан соғ ҳолатда олиб чиққан.