Тошкентда 2 ёшли бола ҳожатхонага тушиб кетди
Жамият
−
14 Май
8091Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 2 ёшли бола ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот берди.
Кеча, 13 май куни соат 16:58 да Зангиота тумани “Ҳаракат” маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида 2 ёшли бола эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолгани сабабли ҳовлидаги ҳожатхонага тушиб кетгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб борган ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида тахминан 5 метрлик ҳожатхона чуқурлигидан болани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган.
“Ҳурматли ота-оналар фарзандларингизни назоратсиз қолдирманг”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 3 май куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида дарахт ағдарилиши оқибатида 1 ёшли қиз вафот этганди.