Тошкентда дарахт босиб қолган 1 ёшли бола ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 3 май куни соат 11:50 атрофида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида дарахт ағдарилиши оқибатида 1 ёшли қиз вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Аниқланишича, 55 ёшли энага М.Е. томонидан болалар аравачасида (коляска) воқеа жойидан олиб кетилаётган 2023 йилда туғилган П.А. дарахт босиб қолиши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 14 март куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Gentra русумли автомашина устига дарахт қулаб тушганди. Ўтган йили эса Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида Nexia-3 устига дарахт қулаб тушиши оқибатида йўловчи қиз ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент дарахт Чилонзор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made