Тошкентда Gentra устига дарахт қулаб тушди (видео)

Жамият

image

Бугун, 14 март куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Gentra русумли автомашина устига дарахт қулаб тушди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Воқеа Яшнобод туманининг Содиқ Азимов кўчасида содир бўлган. Дарахт Gentra русумли автомобиль устига қулаб, унга жиддий шикаст етказган. Шунингдек, ҳодиса оқибатида Cobalt автомашинасига ҳам зарар етган.

Воқеа жойида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича чоралар кўрилган. Билдирилишича, кўнгилсиз ҳодисада тан жароҳати олганлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент дарахт Gentra

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг