Хоразм вилояти ҳокимига ҳам янги ўринбосар тайинланди
Local
−
15:50 1372 1 minute
Музаффар Искандарович Қаландаров – Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Маълумот учун, Музаффар Қаландаров тайинловга қадар вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дониёр Муқумжонович Юсупов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Олдинроқ эса Дониёр Бахтиёрович Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. У Таълим ва илм-фан вазири бўлган Эркинжон Турдимовнинг ўрнини эгаллади.
Live
All