Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Local
−
14:20 2936 1 minute
Дониёр Муқумжонович Юсупов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Маълумот учун, Юсупов – олий маълумотли. Тошкент автомобиль йўллари институтининг бакалавриат ва магистратура босқичларини автомобиль йўллари ва иншоотлари қурилиши ҳамда автомобиль йўллари ва аэродромлар мутахассисликлари бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳар йўл қурилиш ва таъмирлаш трести, Республика йўл жамғармаси, автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси, Тошкент шаҳар минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ҳамда Юнусобод тумани ҳокимлигида масъул лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жамшид Фазлиддинович Шаропов – Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Live
All