“Ўзавтосаноат” раиси Тошкентга ҳоким бўлиши айтилмоқда

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда “Ўзавтосаноат” компанияси раиси Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланиши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. “QALAMPIR.UZ” ушбу маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Мукаррам Азимова билан боғланди.

У бу ҳақида ҳеч бир маълумотга эга эмаслигини маълум қилди. 

“Ҳозир ҳоким тайинлангани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Тайинланса, расман эълон қилинади”, деди ҳокимлик матбуот котиби.

Шунингдек, матбуот котиби яқин орада ҳокимликда мажлис ўтказилишини қўшимча қилди. Бироқ у йиғилишни ким ўтказиши ва унда қандай масала кўрилишини билмаслигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 16 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилишда Шавкат Мирзиёев  Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ишдан олганини эълон қилди. Унинг маълум қилишича, Ортиқхўжаев огоҳлантиришларга қарамай қишга лозим даражада тайёргарлик кўрмаган.

16 январдан бошлаб, Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўрнига Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзавтосаноат Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳар ҳокими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг