Тошкентда жамоат транспортларида нарх ошиши ҳақидаги хабарлар қонун лойиҳаси, холос – Транспорт вазирлиги
Жамият
−
04 Август 2023
5004Ижтимоий тармоқларда пойтахтда жамоат транспорт воситаларида ҳаракатланиш нархи 2000 сўмгача кўтарилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Уларга кўра, транспорт картаси орқали ва нақт кўринишда амалга ошириладиган тўловларнинг ҳар иккиси учун 2 минг сўм тўланади. Бундан ташқари фақатгина АТТО транспорт картаси фойдаланувчиларига 1 соат ичида икки ва ундан ортиқ транспорт воситаларидан фойдаланганлик учун чегирмалар тақдим этилади.
Аммо Транспорт вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматовнинг QALAMPIR.UZ'га берган маълумотларига кўра, бу хабарлар Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори лойҳасида келтирилган маълумотлар асосида тарқалган ва ҳали тасдиқланмаган.
“Бу Тошкент шаҳар ҳокими чиқарган қарорнинг лойиҳасида келтирилган. Аммо ҳали тасдиқланмади. Шунинг учун ҳеч қайси транспорт соҳаси вакили бу ҳақда аниқ маълумотлар беролмайди. Бу ҳали қонун лойиҳаси, холос”, деди Ашурматов.