Хониянинг ўлимида гумон қилинганлар ҳибсга олинди
Олам
−
03 Август
9657Эрон пойтахти Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хониянинг ўлдирилишида гумон қилинаётган 20 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда Эроннинг икки нафар мулозимига таяниб, “The New York Times” ёзмоқда.
“Эрон ҲАМАС етакчисининг ўлдирилишига олиб келган муҳим хавфсизлик бузилишига жавобан йигирмадан ортиқ шахсни, жумладан юқори мартабали разведка зобитлари, ҳарбий амалдорлар ва Теҳрондаги ҳарбийлар томонидан бошқариладиган меҳмонхона ходимларини ҳибсга олди”, дейилади нашр хабарида.
Тергов ҳужжатлари билан таниш бўлган икки нафар эронлик расмийга кўра, ҳибсга олинганларга кенг кўламли ва чуқурлаштирилган тергов ишлари бошланган.
Хония ва унинг қўриқчиларидан бири Теҳрондаги қароргоҳга қилинган ҳужумдан сўнг ҳалок бўлганди. Бир нечта ОАВда унинг ракета ҳужуми уюштирилиши ортидан вафот этгани ёзилган эди. Кейинроқ, Хония Эрон пойтахтидаги ўзи истиқомат қилаётган меҳмонхонага яширинча олиб келинган ҳамда ўрнатилган портловчи қурилма ишга тушиши оқибатида ҳалок бўлгани маълум бўлди. Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Теҳронда ўлдирилгани учун Исроил қаттиқ жазога тортилишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй раҳбари Жо Байден маъмурияти Эрон ҲАМАС сиёсий етакчиси Исмоил Хониянинг Теҳронда ўлдирилиши туфайли ўч олиш учун Исроилга ҳужум қилмоқчи эканлигига ишончи комиллиги ва эҳтимолий урушга тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь