Хонанда Муниса Ризаева оиласи билан шифохонага ётқизилди

Маданият-санъат

Ўзбек эстрадаси юлдузи – хонанда Муниса Ризаева оиласи билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда хонанда Instagram’даги расмий саҳифасида жонли эфирда маълум қилди.

Хонанда коронавирусга чалинмаган. Муниса Ризаеванинг айтганларига қараганда, унинг оила аъзолари зотилжамга чалинган бўлиши мумкин.

“Илтимос, ҳаммаларинг соғлиқларингни асранг. Ҳеч қаерга чиқманг. Уйда ўтиринг. Нафақат коронавирус, ундан ҳам баттар касаллик чиққан. Онам, отам барча оила аъзоларимиз билан касалхонадамиз. Пневмония энг ёмон касаллик. Жуда ҳам кўп инсонлар пневмония билан касалланмоқда. Онам ва отам жуда оғир аҳволда”, дея маълум қилган Муниса Ризаева.

Аввалроқ, бошқа бир хонанда Каниза коронавирусга чалингани ҳақида хабар берган эдик. Хонанда ўзи уй шароитида даволанаётганини айтиб, соғлини сақлаш тизимини беэътиборликда айблаганди.

Кейинроқ эса яна бир санъат вакили режиссёр Сарвар Каримов оила ҳам коронавирусга чалингани маълум бўлганди. Режиссёрнинг отаси коронавирусдан вафот этди. Режиссёр ижтимоий тармоқдаги постларидан кейин оиласи билан санаторийга ётқизилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Муниса Ризаева

Баҳолаганлар

3590

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг