Бу сафар ҳаётимда ҳақиқий эркак пайдо бўлди – Муниса Ризаева
Маданият-санъат
−
10 Июль 2023
91326Сўнгги вақтларда тўйи ҳақидаги миш-мишлар билан эътибор марказида бўлиб келаётган хонанда Муниса Ризаева бу гаплар рост эканини тасдиқлади. У интервьюларидан бирида бу маълумотларга ойдинлик киритди.
“Мен ўзимни жуда ҳам қадрлайман, жуда кучли аёлман. Менинг ёнимда эркак мендан кучли бўлмаса, уни синдириб ташлайман. Шунинг учун ёнимга фақат ўзимга ўхшаган ёки мендан ҳам кучлироқ эркак керак”, дейди хонанда.
Унинг сўзларига кўра, у шундай катта талаблари сабаб 37 ёшига қадар турмушга чиқмаган.
Журналистнинг “Бу сафар гап-гаплигича қолиб кетмас? Аввал ҳам бундай гаплар кўп бўлган” деган саволига жавобан Муниса Ризаева унинг ҳаётида “ҳақиқий эркак пайдо бўлган”ини айтди.
“Чиндан жуда кўп бўлган бундай ҳолат. Бу сафар энди, ҳудо хоҳласа, бўлмас”, деди хонанда.
Эслатиб ўтамиз, хонанда ўзидан 7 ёш кичик беларуслик йигитга турмушга чиқяпти. Уларнинг тўй олди фотосессияси Туркиянинг Бодрум шаҳрида бўлиб ўтди.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси