Хон исмли Турон йўлбарси Ўзбекистонда ўтадиган футзал ЖЧ тимсоли бўлди
Спорт
−
07 Август
3874Хон исмли Турон йўлбарси Ўзбекистон мезбонлик қиладиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати расмий тимсоли этиб танланди. Бу ҳақда Халқаро футбол федерацияси (FIFA) ўз расмий сайтида хабар берди.
FIFA'нинг қайд этишича, Хон ҳақиқатан ҳам футзалнинг ўзига хос хусусиятлари, жумладан, тезлиги ва жозибали табиати ҳамда Ўзбекистоннинг маҳаллий ва минтақавий меросини ифодалайди.
“Мафтункор йўлбарс ҳам футзал мусобақаси руҳини ифодалаб, қаердан бўлишингиздан ва ким бўлишингиздан қатъи назар, футзал майдонида ва жамиятда ўз ўрнингиз борлигини барчага эслатиб туради. Хон танловидан футзалчилар Турон йўлбарсларининг яшириниш, йўқ жойдан пайдо бўлиш қобилиятидан илҳом олади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 14 сентябрдан 6 октябргача Ўзбекистоннинг уч шаҳри – Тошкент, Бухоро ва Андижон футзал бўйича 2024 йилги FIFA жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Марказий Осиёда илк бор ўтадиган FIFA шафелигидаги мусобақада дунёнинг энг кучли 24 терма жамоаси футзал бўйича жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг ўйинлари ўтказилиш вақти белгилангани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси