Хоккейнинг Роналдуси абадий деб қаралган рекордни янгилади

Спорт

image

Хоккей бўйича АҚШнинг “Вашингтон Кепиталз” клуби вакили Александр Овечкин 895-шайбасини рақиб дарвозасига йўллаган ҳолда хоккей тарихидаги энг кўп гол урган хоккейчига айланди. 

Россиялик хоккейчи кеча, 7 апрель куни АҚШ миллий хоккей лигаси доирасида “Чикаго”га қарши ўйиннинг иккинчи чораги 12 дақиқасида гол уришга муваффақ бўлди ва хоккей афсонаси Уейн Грецкийнинг рекордини янгилади. Грецкий фаолияти давомида 894 та шайба киритган эди.

39 ёшли Овечкин жорий мавсум МХЛда 61 та ўйинда тушиб, 42 шайба гол ва 27 та ассист амалга ошириб, умумий 69 очко ишлашга муваффақ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоккей Вашингтон Кепиталз Александр Овечкин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг