Халқаро хоккей федерациясига янги раҳбар сайланди

Спорт

image

Бугун, 25 сентябрь куни Халқаро хоккей федерациясининг янги президенти сайланди. Франциялик Льюк Тардифф 63 фоиз овоз билан биринчи, германиялик Франц Реиндль 37 фоиз натижа билан иккинчи ўринни эгаллади.
  
Эслатиб ўтамиз, овоз бериш маросими федерациянинг Санкт-Петербургда ўтган конгресси доирасида бўлиб ўтди. Ҳаммаси бўлиб, IIHF (Халқаро хоккей федерацияси) Конгресси делегатлари 105 овозга эга бўлди. Россия ва Канада каби йирик хоккей мамлакатларига иккита овоз бериш имконияти тақдим этилди. IIHF президентлик сайловида овоз берувчиларнинг ярмидан кўпи тасдиқлаган номзод ғалаба қозонади. 

Шунингдек, номзодлар орасида, беларуслик Сергей Гончаров, чехиялик Пётр Биза ва даниялик Хенрик Нилсен бор эди. 

Маълумот учун, бунга қадар федерацияни 1994 йилдан бери 71 ёшли швейцариялик Рене Фазель бошқариб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоккей Льюк Тарделл IIHF

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг