Коронавирус сабаб “Йокерит” МХЛда иштирок этишдан бош тортди

Спорт 1237
image

Миллий хоккей лигасида (МХЛ) иштирок этувчи Финляндиянинг “Йокерит” жамоаси коронавирус пандемияси сабаб мусобақанинг плей-офф босқичида иштирок этишдан бош тортди.

Кубокнинг иккинчи давра сериясида Гагарина СКА — “Йокерит” жамоалари ўртасидаги баҳс жорий йилнинг 17 март куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди.

Финляндия ҳукумати 500 дан ортиқ одам иштирокидаги оммавий тадбирларни ўтказишни тақиқлаган эди.

Аввалига, “Йокерит” жамоаси мусобақадаги ўйинлар мухлисларсиз ўтказилишини хабар қилганди. Орадан бироз вақт ўтгач, коронавирус хавфли тус олгани сабаб, жамоа турнирда иштирок этишдан бош тортди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Финляндияда коронавирус билан касалланганлар сони 155 кишига етди.

Маълумот ўрнида, ҳозирга қадар 149 596 киши коронавирусни юқтириб олган. 5604 киши эса ушбу касаллик оқибатида вафот этган. 73 716 киши касалликни енгиб ўтиб, буткул соғайиб кетган.

Жаҳонгир Сотволдиев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 2.7
t
×