Хивадаги хонадонда йирик ёнғин бўлди
Жамият
−
03 Сентябрь 2019
36432019 йилнинг 2 сентябрь куни соат 03:28 да Хива тумани “Варангзон” маҳалласи Мевазор кўчаси 34-уйда ёнғин бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 7 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга соат 03:41да етиб борган (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 15 километр) вақтда уйнинг томи ва ички қисми қуюқ тутун аралаш очиқ аланга билан ёнаётгани маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:53 да қуршаб олиниб, соат 04:45 да ўчирилган.
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида уйнинг 200 квадрат метр майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйнинг 280 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси