Вазирликлар ва давлат идораларини Янги Тошкентга кўчириш бошланади
Жамият
−
10:46 1325 2 дақиқа
Жорий йил охиригача Янги Тошкентда 20 минг хонадон фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда бугун, 12 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилишини жадаллаштириш масалалари юзасидан инвестор ва тадбиркорлар билан ўтказилаётган очиқ мулоқотда маълум қилди.
Қайд этилишича, йил охиригача Янги Тошкентда 20 минг хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бу камида 70 минг киши учун янги яшаш муҳитини яратиш дегани. Президент аҳолига дам олиш, спорт, савдо, таълим ва тиббиёт хизматлари уйлар билан бир вақтда зарур бўлишини таъкидлаган.
Янги шаҳарда FIFA талабларига жавоб берадиган 55 минг ўринли стадион қурилмоқда. У келаси йил 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг асосий ареналаридан бири бўлади. Ташриф буюрувчилар учун меҳмонхона, кафе, ресторан ва кўнгилочар масканларга эҳтиёжни аниқ ҳисоблаб, тадбиркорларга очиқ тақдим этиш вазифаси қўйилган.
Шаҳарнинг ишбилармонлик ҳаётини шакллантиришда давлат идораларининг кўчиши ҳам муҳим. Ҳозир Қурилиш, Транспорт ва Энергетика вазирликлари енгил конструкцияли биноларда ишламоқда. Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг 2,6 минг нафар ходими учун 9 та бино қуриляпти.
Бош вазирга қолган вазирликлар ва давлат ташкилотларининг ҳам Янги Тошкентга кўчишини бошлаш топширилган. Зарур ҳолларда уларнинг пойтахтдаги мавжуд биноларини бузиб қайта қуриш ҳуқуқисиз, жорий таъмирлаб фойдаланиш шарти билан сотиш масаласи кўриб чиқилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь