Янгийўлда уйида наша эккан шахслар ушланди (видео)
Crime
−
19:18 606 1 minute
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 10 та ҳолатда жами 339 квадрат метр ер майдонида 48 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги етиштирилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, вилоят ҳудудида гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш мақсадида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда кучайтирилган назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Жумладан, Янгиўл тумани Гулбоғ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаронинг хонадони кўздан кечирилганда, иссиқхонанинг 300 квадрат метр майдонида 12 туп каннабис ўсимлиги етиштирилгани аниқланган. Шунингдек, ушбу шахс 6 килограмм 75 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келгани ҳам маълум бўлган.
Яна бир ҳолатда Саидота маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаронинг хонадон томорқаси кўздан кечирилганда, 4 туп каннабис етиштирилгани ва 6 килограмм марихуана сақлаб келингани аниқланган.
Ҳолатлар юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона ва Наманган вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 1 килограммдан ортиқ гашиш моддаси, 782 дона “Тропикамид” ҳамда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ бошқа ашёлар аниқланганди.
Live
All