Хива шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
17 Декабрь 2020
5878Хоразм вилоятининг бир нечта туман ва шаҳарларида ҳокимлар алмашинуви кузатилмоқда. Хусусан, бугун, 17 декабрь куни Халқ депутатлари Хива шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган. Унда бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилиб, Хива шаҳрига янги ҳоким тайинланган. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, сессияда Темур Исмоилович Давлетов Хива шаҳар ҳокими этиб тайинланган.
У тайинловга қадар Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри ва Боғот туманига ҳам янги ҳокимлар тайинланган эди.
LiveБарчаси