Хитойнинг Уханида вабо аниқланди
Олам
−
11 Июль 2022
17735Хитойлик эпидемиологлар Ухан университетида бир одам вабо касаллигига чалингани ҳақидаги маълумотларни тасдиқлади. Бу ҳақда бугун, 11 июль куни Учан шаҳар туман соғлиқни сақлаш қўмитаси маълум қилди.
Ҳужжатда таъкидланишича, серологик таҳлил ушбу инфекция билан касалланиш ҳолатини тасдиқлаган. Беморнинг асосий белгилари ич кетиши ва иситма бўлиб, айни вақтда у даволанмоқда.
Касалликнинг манбаи ҳали топилмаган. Марказ мутахассислари томонидан университет бинолари дезинфекция қилинган.
Уханда вабо аниқлангани ҳақида дастлаб кеча, 10 июль куни “Тяньму синьвэнь” ахборот портали хабар тарқатганди. Ундаги маълумотларга кўра, бемор Ухань университетининг муҳандислик факультети ётоқхонасида аниқланган. Бинода яшаган барча талабалар тестдан ўтказиш учун юборилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь