Хитойлик шифокорлар Ўзбекистонга ёрдамга келади

Жамият

image
Хитойда 84 фоиз бемор коронавирусдан тузалди. Улар бунга қандай эришди? north_east

Хитойда 84 фоиз бемор коронавирусдан тузалди. Улар бунга қандай эришди?

Бир гуруҳ хитойлик шифокорлар мамлакатнинг коронавирус инфекцияси тарқалиши хавфига қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда бугун, 16 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон коронавирусга қарши курашда маҳаллий тажриба билан танишиш учун ўз шифокорларини Италияга юборади.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Франциядан қайтган Ўзбекистон фуқароси Вирусология илмий-текшириш институти лабораториясида коронавирус аниқланди. Кейинчалик, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, касалланган аёлнинг ўғли ва қизида ҳам коронавирус аниқланганлигини маълум қилди. Бундан ташқари, 15 март куни Туркиядан қайтиб келган бир ўзбекистонликда ҳам коронавирус аниқланди.

Бугун, 16 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганар сони 8 нафарга етган.

Ўзбекистон барча мамлакатлар билан ҳаво, темир йўл ва темир йўл алоқаларини вақтинча тўхтатди. Чет элда бўлган Ўзбекистон фуқароларини етказиб берадиган чартер рейслари бундан мустасно.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 174 602 нафарга етган. Бу касаллик туфайли 6 685 киши вафот этган. Беморлардан 5 955  нафари ёки 7 фоизининг аҳволи оғир. Шу кунгача касалликни юқтирганларнинг 77 867 нафари бу вирусдан фориғ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Хитой Коронавирус

Баҳолаганлар

934

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг