Хитойда 84 фоиз бемор коронавирусдан тузалди. Улар бунга қандай эришди?
Саломатлик
−
16 Март 2020
22203Хитойда коронавирус билан оғриган беморлар сони кундан кун камаймоқда. Бугунга келиб 9898 кишигина касалхонада қолмоқда. ХХР Соғлиқни сақлаш бўйича давлат қўмитасининг маълумотларига кўра, вирусга чалинганларнинг 84 фоизи тузалиб кетган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда тасдиқланган коронавирус инфекцияси ҳолатлари сони 80 860 га етди. Шундан 67 749 киши даволанди ва касалхонадан чиқарилди. Бу кўрсаткич умумий ҳолатларнинг 83,78 фоизини ташкил қилади.
Хитой қандай қилиб ижобий натижаларга эришмоқда? Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов шундай деди:
“Бугунги кунда фақат Хитой коронавирусни ўсишини тўхтата олди. Ўлимларни ҳам ортга қайтара олди, ижобий ўзгартиришга эришди, вазиятни қўлга олди. Ниманинг ҳисобига? Тартиб-интизомнинг ҳисобига. Халқнинг тўғри тушунгани ҳисобига. Хитойда ҳам бошида анча қийинчилик бўлди. Ҳаттоки улар карантин талабларига риоя этмаганларга жиноий жавобгарлик жорий этиб, махсус қамоқхоналаргача олиб боришди.
Албатта, бизнинг мамлакатда бундай чоралар ҳақида гап кетмаяпти, лекин биз мана шу талабларга риоя этилса, касалликни ўз вақтида аниқлаш имконига эга бўламиз. Оила аъзолари, ҳамкасблари, маҳалладошлари ёки тенгдошларини ҳам кузатиб, уларга тарқалишига йўл қўймаймиз”.
Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.
LiveБарчаси