Хитойлик хакерлар Япония мудофаа тизимини бузиб кирган – WP

Олам

image

Хитойлик хакерлар 2020 йил кузида Япония ҳарбий алоқа тармоқларига кирган. Бу ҳақда кеча, 7 август куни АҚШнинг амалдаги ва собиқ юқори мартабали амалдорига таяниб, “The Washington Post” газетаси хабар берди.

Айтилишича, АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги 2020 йилнинг кузида хитойлик ҳарбий хакерлар Япониянинг махфий мудофаа тармоқларини бузиб кирганини аниқлаган. Токио ўз тизимларини мустаҳкамлаш чораларини кўрган бўлсада, улар ҳали ҳам Пекин аралашувидан етарлича ҳимояланмаган. 

Манбаларга кўра, бу Пентагон ва Япония Мудофаа вазирлиги ўртасида кенгроқ разведка маълумотлари алмашинувига тўсқинлик қилиши мумкин.

Юқори мартабали амалдорнинг айтишича, АҚШ йиллар давомида Хитойнинг "жосуслик дастурлари"дан хавотирда ва Пекин АҚШ ва унинг Осиёдаги асосий иттифоқчиларининг танқидий хизматларини бузиш, инқироз ёки можаролар вақтида қарор қабул қилиш учун ишлатилиши мумкин бўлган киберҳужум имкониятларини қидирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида АҚШ осмонида Хитойга тегишли ҳаво шари аниқланган ва у Америка ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти томонидан уриб туширилганди. Америкаликлар уни Хитой ҳарбий кузатув дастурининг бир қисми экани, сўнгги йилларда бешта қитъада камида йигирмата миссияни амалга оширганини маълум қилди. Бироқ Хитой бундай айбловларни рад этиб, ҳаво шари шамол туфайли йўналишини ўзгартирган фуқаролик тадқиқот кемаси эканини даъво қилди. Шу машмашалар фонида Япония ҳам 2019-2021 йиллар оралиғида Хитойнинг учта айғоқчи шарлари ўз ҳаво ҳудудига кирганлигидан қатъий шубҳаланаётганини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой Япония хакер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг