АҚШ “жосус шар”ни уриб туширди. Бунга Хитой нима дейди?
Олам
−
06 Февраль 2023
11990Аввал хабар берганимиздек, ўтган ҳафтада АҚШ ҳаво ҳудудида Хитойга тегишли бўлган ҳаво шари аниқланган эди. Ҳафта охирида эса АҚШ ҳарбийлари шарни уриб туширишга қарор қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Қайд этилишича, “жосус шар” Виржиниядаги Ленгли ҳарбий ҳаво базаси самолётлари томонидан отиб туширилган. АҚШ расмийлари шарни разведка мақсадларида фойдаланилган деб гумон қилган. Хитой эса ҳаво шарининг уриб туширилишига нисбатан норозилигини билдириб, АҚШни ҳаддан ташқари реакция билдирганлик ва халқаро амалиётни жиддий бузганликда айблаган.
Шунингдек, Хитой расмийлари АҚШни Хитой манфаатларига зиён етказувчи бошқа ҳаракатлар қилмасликка, кескинликни кучайтирмасликка чақирган.
“АҚШнинг қилган иши ҳар икки томоннинг саъй-ҳаракатлари ва икки томонлама муносабатларни барқарорлаштириш йўлидаги Бали учрашувидан [Жо Байден ва Си Цзиньпин ўртасида – таҳр.] кейин эришилган муваффақиятга жиддий таъсир кўрсатди ва зарар келтирди”, дейилади Хитой ТИВ баёнотида.
Баёнотга кўра, АҚШ ҳаво шарининг форс-мажор ҳолатлари туфайли Қўшма Штатлар ҳудудига адашиб кириб кетганига ишонмагани ва АҚШ ҳаво ҳудудидан кетиш арафасида турган шарга нисбатан куч ишлатгани учун жавоб беради. Пекин зарур бўлган барча қарши чораларни кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь