Тошкентда хитойлик эркакни ўлдирган талабага ҳукм ўқилди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида хитойлик эркакни рашк сабаб ўлдирган талаба қиз 10 йилга қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Зокиржон Қўзибоев QALAMPIR.UZ`га хабар берди.  

Гап шундаки, Тошкентда 24 ёшли қиз ўзи билан яшаб келган хитойлик 38 ёшли эркакни рашк туфайли пичоқлаб, қасддан ўлдирган. Маълум қилинишича, ўша вақтда қиз психотроп модда таъсирида бўлган. 

Кеча, 13 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида судланувчига нисбатан якуний ҳукм ўқилди. Унга асосан, судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан айбдор, деб топилди ва 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида мазкур ҳолат аниқлангандан сўнг, Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи қиз процессуал тартибда ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик талаба ҳукм Хитойлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made