Тошкентда психотроп модда таъсиридаги қиз Хитой фуқаросини ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
16 Июнь 2023
15632Тошкентда психотроп модда таъсиридаги 24 ёшли қиз Хитой фуқаросини пичоқлаб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, 24 ёшли қиз ўзи билан яшаб келган 38 ёшли хитойлик эркакни рашк туфайли пичоқ билан уриб, қасддан ўлдирган. Бу вақтда у психотроп модда таъсирида бўлгани маълум қилинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи қиз процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 июнь куни Бухорода Испания фуқароси тўсатдан ҳушидан кетиб, вафот этганди. Шунингдек, шу йилнинг 2 июнь куни Фарғонада велосипед ҳайдаб кетаётган Италия фуқароси Nexia-2 уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлган.