Хитой яна бир АҚШ расмийсини рад этди

Олам

image

Хитой Мудофаа вазири Ли Шангфу Пентагон раҳбари Ллойд Остин билан учрашишни рад этди. Бу ҳақда бугун, 31 май куни Швецияга борган АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди. 

“Афсуски, котиб Остин хитойлик мавқедоши билан кутган учрашув амалга ошмади”, деган Блинкен 

Таъкидланишича, Пентагон раҳбари Хитой Мудофаа вазири билан Сингапурдаги “Шангри-Ла диалоги” минтақавий хавфсизлик форуми доирасида учрашмоқчи бўлган. Бироқ Пекин буни рад этган. 

Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Америка томони авваламбор самимийлик намойиш этиши ва мулоқот учун зарур шарт-шароит яратиш учун реал ҳаракатлар қилиши керак. Вазирлик Вашингтонда доимий равишда Пекин билан ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги ҳақида гапирилётгани, бироқ улар Хитойнинг хавотирларига эътибор бермаслиги ва сунъий равишда икки давлат ҳарбийлари ўртасидаги ишончга путур етказадиган тўсиқларни яратишига эътибор қаратган.

Айтиш жоизки, Пентагон раҳбари учрашмоқчи бўлган Ли Шангфу 2018 йилдан бери АҚШ санкциялари остида. АҚШ Давлат департаменти ҳали ҳам ундан чекловларни олиб ташлаш ҳақида ўйлаётгани йўқ.  

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойи охирида АҚШ осмонида Хитойга тегишли “жосус шар” аниқлангач, Блинкен 5-6 февраль кунларига режалаштирилган Хитойга ташрифини номаълум муддатга ортга сурганди.  Апрель ойида Блинкен Хитойга бормоқчи бўлди, бироқ Пекин уни қабул қилишни рад этди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой Пентагон Блинкен Остин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made