Хитой TikTok'ни Илон Маскга сотишни кўзламоқда – “Bloomberg”
Олам
−
14 Январь
1694Хитой ҳукумати АҚШ Олий суди қароридан сўнг TikTok ижтимоий тармоғининг АҚШдаги назоратини тадбиркор Илон Маскга ўтказиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақд “Bloomberg” хабар берди.
АҚШ Олий суди TikTok ижтимоий тармоғи Хитойнинг ByteDance компаниясидан ажратилмаса, мамлакатда ундан фойдаланишни тақиқловчи қонунни кўриб чиқмоқда. Суд жараёни ҳали якунига етмаган, бироқ 10 январь кунги баҳслар чоғида судьялар қонунни қўллаб-қувватлашларини билдирган.
Нашр манбаларининг таъкидлашича, Хитой расмийлари TikTok'нинг асосий ByteDance компанияси эгалигида қолишини “афзал кўради”. Муҳокамалардан бирига кўра, Маскга тегишли бўлган Х ижтимоий тармоғи TikTok назоратини ўз қўлига олиши ва қўшма бизнесни бошқариши мумкин.
“Bloomberg”га кўра, муҳокамалар ҳали дастлабки босқичда. ByteDance улардан хабардорми ёки Маскнинг ўзи бу ҳақда биладими ёки йўқми номаълум. Тадбиркор изоҳ беришдан бош тортган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сайловолди кампанияси давомида TikTokʼни ҳимоя қилишга ваъда берган Дональд Трамп АҚШда уни тақиқлаш режасига қарши чиқмоқчилиги ҳақида хабар берилганди. Хабарга кўра, Трамп TikTokʼнинг кўлами ва қамровини қадрлайди. У подкастлар ва оммавий ахборот воситалари билан бир қаторда сайловларда ғалаба қозониш учун ундан моҳирона фойдаланган.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь