Хитой Nvidia раҳбарини кузатиш бўйича айбловларни рад этди
World
−
17:00 553 1 minute
Хитой Nvidia бош ижрочи директори Женсен Хуангни кузатишга алоқадорлик ҳақидаги айбловларни рад этди. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги вакили Го Цзякуннинг сўзларига кўра, ушбу айбловлар ХХРни қоралашга қаратилган. Бу ҳақда вазирлик вакили бугун, 9 ноябрь куни брифингда гапирди.
“Биз бу борада аллақачон изоҳ берган эдик. Хитой фойдасига айғоқчилик қилиш бўйича сохта айбловлар асоссиздир. Бу Хитой шаънига тош отишдан бошқа нарса эмас”, дейди Цзякунь.
Эслатиб ўтамиз, ушбу изоҳга “The New York Times” газетасида чоп этилган мақола сабаб бўлди. Унда Женсен Хуангнинг Хитой разведкасига ишлашда гумон қилинаётган хитойлик тадбиркор аёл Элис Хуанг билан ишқий муносабатлари ошкор қилинган эди.
NYT манбаларининг маълумотларига кўра, у ХХР расмийларига сунъий интеллект учун энг янги микрочипларни қўлга киритишга ёрдам берган. АҚШдан Хитойга бундай чипларни экспорт қилиш “миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан” 2022 йилдан бери тақиқланган. Кеча, 8 ноябрь куни Хуанг хотинига хиёнат қилганини тан олди. У истеъфога чиқиш ниятида эмас. Nvidia мустақил текширув ўтказишини маълум қилди.
Live
All