“Даҳшатли хатоларга йўл қўйдим”. Nvidia раҳбари ходимларидан узр сўради

Олам

−

visibility164 timer2 дақиқа

image

Nvidia бош директори Женсен Хуанг лавозимига қайтганидан сўнг никоҳдан ташқари алоқалари атрофидаги можаро туфайли компания ходимларидан узр сўради ва ўз хатоларининг жиддийлигини тан олди. Бу ҳақда бугун, 24 ноябрь куни “The New York Times” (NYT) газетаси хабар берди.

“Мен даҳшатли хатоларга йўл қўйдим. Лорига (турмуш ўртоғига – таҳр.) хиёнат қилдим, фарзандларимга озор бердим ва, албатта, барчангизга озор етказдим”, дея Хуангнинг сўзларидан иқтибос келтиради нашр.

Газета маълумотларига кўра, Хуанг лавозимига қайтганининг эртаси куни бўлиб ўтган жамоанинг умумий йиғилишида ҳар куни 90 дақиқалик психотерапия сеансларидан ўтаётганини айтган. У, шунингдек, бир қисмини ўзи ёзган корпоратив хулқ-атвор кодексини бузишга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаган. 

Шу билан бирга, Nvidia раҳбари директорлар кенгаши қарори билан ўз лавозимига тиклангани бошқа ходимларга компаниянинг ички қоидаларини эътиборсиз қолдириш ҳуқуқини бермаслигини урғулаган.

Бундан ташқари, Хуанг директорлар кенгаши уни АҚШ Президенти Дональд Трамп босими остида лавозимига қайтаргани ҳақидаги хабарларни рад этган. У бу даъволарни ёлғон деб атаб, компания раҳбарияти “бутун вазиятни баҳолагани”, зарур маълумотларни тўплагани ва Америка етакчиси маъмуриятидан Хуанг миллий хавфсизликка таҳдид солмаслиги ҳақида кафолат олганини тушунтирган.

Эслатиб ўтамиз, Nvidia жорий йилнинг 23 ноябрь куни Хуангни истеъфога чиққанидан сўнг яна бош директор лавозимига қайтарган эди. Бунинг фонида корпорация акциялари дастлабки савдоларда 25 фоиздан кўпроққа қимматлашди. “The Wall Street Journal” газетаси маълумотларига кўра, Дональд Трамп, вице-президент Жей Ди Вэнс, шунингдек, бошқа юқори мартабали амалдорлар икки кун давомида собиқ бош директорнинг Nvidia’га қайтишига эришишга ҳаракат қилган.

“Financial Times” газетаси Трамп Хуангнинг компания бош директори лавозимига қайтиши эълон қилинганидан сўнг Nvidia акциялари ўсишидан 15 миллион долларгача фойда олган бўлиши мумкинлигини маълум қилди. “The Washington Post” газетасининг ёзишича, АҚШ Конгрессидаги демократлар Трампнинг Хуанг лавозимига қайтишига алоқадорлигини тергов қилиш ниятида.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг