Хавотирли рақамлар: коронавирусга чалинганлар 120 миллиондан ошди

Олам 4874
image
-

Айни пайтга қадар дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 120 млн 227 мингдан ошди. Бу ҳақда Жонс Хопкинс университети статистик маълумотлари дарак бермоқда. 

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 391 231 янги ҳолати аниқланди, 7 110 нафар бемор вафот этди.

Коронавирус тарқалиши бўйича АҚШ (29 495 421), Бразилия (11 519 609), Ҳиндистон (11 409 831), Россия (4 350 728), Буюк Британия (4 276 840) етакчилик қиляпти.

Дунё бўйича коронавирусдан 2 660 721 киши вафот этган. 

Ўлим ҳолатларининг 535 628 таси АҚШда, 279 286 таси Бразилияда, 194 944 таси Мексикада, 158 856 таси Ҳиндистонда, 125 817 таси Буюк Британияда қайд этилган.

Коронавируснинг илк ўчоғи бўлган Хитойда эса шу пайтгача 101 421 кишида коронавирус аниқланган, 4 839 киши вафот этган. 

Жорий йилнинг 10 март куни Роберт Кох институти президенти, профессор Лотар Вилер Германияда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланганини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, бу бутун Европага хавф туғдириши мумкин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге коронавирус пандемияси 2022 йилнинг бошида тугаши мумкинлигини маълум қилган. У пандемия билан боғлиқ энг ёмон сценарий ўтиб бўлганини тахмин қилган. 

Маълумот ўрнида, 15 март ҳолатига Ўзбекистонда ушбу касалликка чалинганлар 80 743 нафарни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 750 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 168
Рейтинг: 2.9
t
×