Ханчжоу-2022. Ўзбекистонлик пара спортчиларнинг бугунги натижалари қандай?
Спорт
−
24 Октябрь 2023
8275Бугун, 24 октябрь – Ханчжоуда бўлиб ўтаётган VI ёзги Пара Осиё ўйинларининг 2-кунида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган спортчилар мамлакат делегацияси ҳисобига 6 та олтин, 6 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўшиб қўйди.
Олтин медаль:
• Пара каноэ бўйича эркаклар ўртасида KL3 класси баҳсларида Ҳасан Қўлдашев 42.258 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медални қўлга киритди.
• Пара каноэ бўйича аёллар ўртасида KL3 классида ўтказилган баҳсларда эса Шахноза Мирзаева 50.680 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди. У делегация ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди.
• Пара каноэ бўйича эркаклар ўртасида VL3 классида ўтказилган баҳсларда Ҳайитмурод Шерқўзиев 49.345 сония натижа билан маррага биринчи кесиб ўтиб, навбатдаги олтин медалга эгалик қилди.
• Пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида Т12 классида узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган пара Дониёр Салиев 7.28 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.
• Сузиш бўйича S13 классида эркаклар ўртасида 400 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида иштирок этган 2 нафар ўзбекистонлик спортчи мусобақанинг совринли ўринларига эга чиқди. Жумладан, 4:24.68 дақиқа қайд этган Дмитрий Хорлин олтин, 4:28:59 дақиқа натижа кўрсатган Фирдавс Мусабеков бронза медалига сазовор бўлди.
• Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F46 классида найза улоқтириш баҳсларида иштирок этган Шахинахон Йигиталиева 40.90 метр натижа билан барча рақибларини ортда қолдирди ва олтин медални қўлга киритди.
Кумуш медаль:
• Пара дзюдо беллашувларининг эркаклар ўртасида J2 классида -73 кг вазн тоифасида икки нафар Ўзбекистон вакили совриндорлар сафидан жой олди. Жумладан, Феруз Саидов кумуш, Учқун Қуронбоев эса бронза медалини қўлга киритди.
• Пара сузиш бўйича эркаклар ўртасида S13 классида 100 метрга брасс усулда сузиш беллашувларида қатнашган Фирдавс Мусабеков 1:08.36 дақиқа натижа қайд этиб кумуш медалига эга чиқди.
• Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F13 классида найза улоқтириш дастурида иштирок этган Нозимахон Қаюмова 43.36 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритди.
• Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F56 классида найза улоқтириш дастурида иштирок этган Наталия Семёнова эса 17.40 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.
• Худди шундай пара енгил атлетиканинг F54 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш дастурида иштирок этган Нурхон Қурбонова 7.34 метр натижа билан иккинчи бўлди ва Ўзбекистонга навбатдаги кумуш медални олиб келди.
• Пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида T36 классида узунликка сакраш баҳсида Иззат Турғунов ўз иштирокини якунлади. У 5.55 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритди.
Бронза медаль:
• Пара таэквондо бўйича эркаклар ўртасида -63 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Қудрат Ҳайдаров бронза медалига эга чиқди.
• Пара таэквондо бўйича эркаклар ўртасида -70 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Жавоҳир Алиқулов бронза медалини қўлга киритди.
• Пара дзюдо бўйича аёллар ўртасида J2 классида -57 кг вазн тоифасидаги Кумуш Хўжаева бронза медалига эга чиқди. У ҳал қилувчи баҳсда дзюдо ватани ҳисобланган Япония терма жамоаси спортчисидан 10:0 ҳисобида устун келди.
• Пара енгил атлетиканинг F54 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш дастурида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Моҳигул Ҳамдамова 9.31 метр натижа билан учинчи ўринни эгаллади ва делегациямиз ҳисобига яна бир бронза медалини қўшиб қўйди.
Маълумот учун, ҳозирда делегация ҳисобида жами 38 та медаль (12 та олтин, 12 та кумуш, 14 та бронза) бор. Ўзбекистон бу орқали медаллар жамғариш бўйича умумий рейтингнинг 4-поғонасини эгаллаб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь