Халқ таълими вазири ота-оналарга мурожаат қилди

Жамият 10859
image

Маълумки, жорий йилнинг 16 мартидан коронавирус хавфи сабаб Ўзбекистондаги барча таълим муассаларида таътил эълон қилинди. 

Таътил эълон қилингани билан болалар кўчаларда қаровсиз қолдирилмоқда. Уйлар атрофида доимгидек ўйнашда давом этмоқда. Бу назоратга олиниши керак эмасми? АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги расмийлари иштирокида ўтаётган онлайн-матбуот анжуманида ушбу савол билан мурожаат қилинди. 

“Одатда таътил берилганда, байрам қиламиз, тоққа чиқамиз, қариндошлариникига борамиз, туғилган кун, Наврўз қиламиз деган режалар чиқади. Илтимос қиламиз, биз болаларимизни асрашимиз керак. Бутун дунёда ижтимоий ўзаро узоқлик деган фикр илгари сурилмоқда. Яъни болаларимиз ҳам, одамлар ҳам имкон борича бир-биридан узоқ бўлгани яхши. Мактабдан, кўпчилик жойлашган жойдан кетди деб кўчада ўйнаб, бир-бирига юқтирадиган шароит яратиб бермаслигимиз керак. Бу, албатта, ота-оналарнинг масъулияти. Улардан бунга беэътибор бўлмасликларини сўраб қоламиз. Бу ҳар бир оила учун муҳим масала. Олдимизда турган қийинчилик даврида ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз керак. Шундагина давлат ўлароқ бу келган офатдан ҳимояланиб, юзимиз ёруғ чиқишимиз мумкин”, дейди Шерматов. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди. Айни вақтда беморлар сони 11 нафарни ташкил этмоқда. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 458
Рейтинг: 3
t
×