Хакерлар Россиянинг Тошкентдаги консуллиги сайтига ҳужум қилди

Local

image

Россия Федерациясининг ўзбекистондаги элчихонаси консуллик бўлими сайтига хакерлар ҳужум қилган. Бу ҳақда Россиянинг Тошкентдаги консуллик бўлими мудири И.Фетисов маълум қилган.

Хабар қилинишича, жиноятчилар электрон навбат тизимига таъсир кўрсатмоқчи бўлган. Бунинг натижасида исталган фуқаро консуллик бўлимида қабул вақтини брон қилиш имкониятига эга бўлиши керак эди.

Хакерларни навбатдан тезлаштирилган ҳолатда ўтказиб бериш билан шуғулланадиган воситачилар ёллаган бўлиши мумкин. Айни пайтда муаммо россиялик техник мутахассислар ёрдамида ҳал этилди. Сайт одатдаги режимда ишламоқда.


Author

Rate Count

64

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends