Кейндан хет-трик: Англия тарихий рекордни янгилади 

Спорт 1029
image

Англия терма жамоаси сардори Харри Кейн ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Албанияга қарши ўйинда (5:0) хет-трик қайд этди.

Ушбу ўйинда 28 ёшли футболчи миллий терма жамоа сафида 44, расмий ўйинлардаги 39-голини урди ва бу натижа бўйича Уэйн Рунининг рекордини янгилади. Руни “уч шерлар” либоси остидаги расмий мақомга эга беллашувларда 37 марта дарвозабонларни ожиз қолдирган, бироқ умумий ҳисобда эса 53 гол эвазига энг яхши тўпурар бўлиб турибди.

Бундан ташқари британияликлар 2021 йилда умумий ҳисобда 42 та гол уришди. Бу натижа жамоанинг бир календарь йилидаги энг яхши кўрсаткичидир. Аввалги рекорд 1908 йилда қайд этилган. Ўшанда Англия терма жамоаси 39 марта рақиблар дарвозасига тўп киритишни уддалаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Харри Кейн жорий йилнинг 25 август куни фаолиятини давом эттириш борасида якуний қарорини эълон қилди. Унга кўра, Англия терма жамоаси сардори янги мавсумни ҳам “Тоттенхэм” сафида ўтказишини айтган эди.

Бироқ, “Манчестер Сити” 2022 йилнинг январь ойида Кейн учун янги трансфер таклифини юборишга тайёрлигини маълум қилган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 3.2
t
×