“Сити” Харри Кейн учун курашни давом эттиради

Спорт 1191
image

“Манчестер Сити” “Тоттенхэм” ҳужумчиси Харри Кейнга қизиқишни давом эттирмоқда. “Шаҳарликлар” 2022 йилнинг январь ойида 28 ёшли англиялик учун янги трансфер таклифини юборишга тайёр. Бу ҳақида ESPN нашри хабар берди.

“Сити” Антонио Конте “шпорлар” бош мураббийи этиб тайинланишидан олдин клуб президенти Даниэль Левининг Кейнга нисбатан муносабати ўзгаради, деган умидда эди. У футболчини ҳеч бўлмаганда мавсум охиригача жамоада сақлаб қолмоқчи. “Тоттенхэм” ёзда Харри Кейн учун тахминан 150 миллион фунт талаб қилган бироқ араб шайхлари бу қадар катта суммани тўлашга тайёр бўлмаган.

Бу вазиятда асосий омил Кейн ва Конте ўртасидаги муносабатларга боғлиқ. 

Бундан ташқари, Манчестер шаҳри жамоаси “Боруссия Дортмунд” ҳужумчиси Эрлинг Холандга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ норвегиялик футболчига “Реал” ва “Манчестер Юнайтед” клублари ҳам харидор.

Маълумот учун, Харри Кейн жорий мавсум “Тоттенхем” сафида барча турнирларда 16 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урган (шундан биттаси Англия Премьер лигасида) ва 2 та голли узатмани амалга оширган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 22
Рейтинг: 3.1
t
×