Кейн яна бир мавсум “Тоттенхэм”да қолади
Спорт
−
25 Август 2021
2681Бугун, 25 август куни Харри Кейн фаолиятини давом эттириш борасида якуний қарорини эълон қилди. Унга кўра, Англия терма жамоаси сардори янги мавсумни ҳам “Тоттенхэм” сафида ўтказади.
“Сўнгги бир неча ҳафта ичида “Тоттенхэм” мухлисларидан келган қўллаб-қувватловчи хабарларни ўқидим. Мен бу мавсум жамоада қоламан ва муваффақиятга эришишда ёрдам бераман”, дея ёзиб қолдирган Кейн ўзининг Twitter саҳифасида.
Аввалроқ, “Манчестер Сити” Харри Кейн трансфери амалга ошмаган тақдирда “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду билан шартнома имзоламоқчи экани тўғрисида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” Кейн билан 2026 йилгача шахсий шартномаси борасида келишиб олганди. Ўз навбатида, “Тоттенхем” раҳбарияти футболчи учун 175 миллион евро талаб қилди ва “шаҳарликлар”нинг 150 миллион евролик таклифини рад этди.