Керрик МЮдан кетиш сабабларини маълум қилди

Спорт 2119
image

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Майкл Керрик клубни бошқарадиган Ральф Рангник билан суҳбат тафсилотлари ва жамоа мураббийлигидан кетиши сабабларини айтди.

У бўлажак мураббий билан телефон орқали суҳбатлашган ва у келишидан аввал жамоадан кетишга қарор қилган.

“Тўғрисини айтсам, суҳбатимиз қисқа бўлди. Ральф билан музокаралар олдидан ҳам кетишга қарор қилишимни билардим. Мен ҳалол бўлишни хоҳлайман, шунинг учун бу шахсий адоват эмас. Рангникда яхши жамоа ва ўйинчилар бор”, – дейди Керрик. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 декабрь куни Керрик “Арсенал” мағлуб этилганидан сўнг (3:2), “Манчестер Юнайтед”ни тарк этишини эълон қилди.

Маълумот учун, англиялик футболчи 2006 йилдан 2018 йилгача “Манчестер Юнайтед” сафида 464 та ўйин ўтказган. Бу вақт ичида у беш марта Англия чемпиони бўлган. У профессионал футболчилик фаолиятини 2018 йилда якунлагач, аввал Жозе Моуринога, кейин эса Оле Гуннар Сульшерга ассистенлик қилди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 56
Рейтинг: 2.8
t
×