Кассано кучлилар рўйхатига Роналдуни киритмади

Спорт

image
0:00
0:00
download

Италиялик собиқ футболчи Антонио Кассано футбол тарихидаги энг яхши бешта футболчи рўйхатини тузди. Аҳамиятли томони шундаки, унда Кириштиану Роналдунинг номи йўқ.

“Драма етарли. Криштиану Роналду тарихдаги энг яхши футболчими? У ҳатто кучли бешликка ҳам кирмайди. Мен учун Лионель Месси, Пеле, Марадона, Кройф ва Роналдо Назарио дунёнинг энг яхши футболчиларидир. Агар мен яна кимнидир танлашим керак бўлса, Марко ван Бастенни қўшган бўлардим”, дейди Кассано.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду дунёнинг энг яхши футболчисига топшириладиган “Олтин тўп” совринининг беш карра ғолиби ҳисобланади.

Маълумот учун, 39 ёшли Антонио Кассано фаолияти давомида “Рома”, “Реал Мадрид”, “Милан”, “Интер” ва “Парма” клубида  тўп тепган.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Роналду Пеле Марадона Кассано Энг кучли футболчилар

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made