Карвахаль “Хетафе” билан шартнома имзолади
Спорт
−
14:24 207 1 дақиқа
“Реал Мадрид”нинг собиқ ҳимоячиси Дани Карвахаль Испаниянинг “Хетафе” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, томонлар ўртасидаги шартнома 2027 йил 30 июнга қадар амал қилади.
“Хетафе” футбол клуби номидан Дани Карвахални қутлаймиз ва унга фаолиятининг янги босқичида улкан муваффақиятлар тилаймиз”, дейилади клуб баёнотида.
Маълумот учун, 34 ёшли Карвахаль 2013 йилдан бери “Реал Мадрид” сафида тўп суриб келган. У мадридликлар жамоаси таркибида 451 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урган ва 66 та голли узатмани амалга оширган.
Ҳимоячи “Реал Мадрид” билан тўрт марта Испания чемпионлиги, икки марта Испания Кубоги, тўрт марта Испания Суперкубоги, олти марта Чемпионлар лигаси, беш марта UEFA Суперкубоги ҳамда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигида ғолиб чиққан.
Испания терма жамоаси билан эса Карвахаль 2024 йилги Европа чемпионати ва 2023 йилги Миллатлар лигасида ғолиб бўлган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь