“Картабоз” мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан бўшатилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Самарқанд вилоятидаги мактабда директор карта ўйнагани, унинг ўринбосари эса ўқувчи қизни калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ҳодисани содир этган директор ва унинг ўринбосари ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.                  

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларнинг бирида мактаб директори ўринбосари (аёл киши) ўқувчи қизни калтаклаётгани тасвирланган. Бошқа бир видеода эса мактаб директори бир нечта шериклари билан карта ўйнаб ўтиргани акс этган.

Пахтачи тумани 8-умумтаълим мактабидаги ҳолатга оид видеолар юзасидан Пахтачи тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари ўрганиш олиб борди ва мактаб директори ва унинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод  этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб директори Картабоз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made