Мактабда директор карта ўйнагани, “завуч” эса ўқувчи қизни калтаклагани айтилмоқда
3-саҳифа
−
10 Сентябрь
9563Ижтимоий тармоқларда карта ўйнаб ўтирган мактаб директори ва ўқувчи қизни калтаклаётган директор ўринбосари тасвирланган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолатга Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат Пахтачи туманидаги 8-умумтаълим мактабида содир бўлган.
Видеоларнинг бирида мактаб директори ўринбосари (аёл киши) ўқувчи қизни калтаклаётгани тасвирланган. Бошқа бир видеода эса мактаб директори бир нечта шериклари билан қарта ўйнаб ўтиргани акс этган.
“Айни пайтда ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан назоратга олинган ва ўрганиш учун масъулларга йўналтирилган. Ўрганиш натижалари бўйича батафсил маълумот берилади”, дейилади муносабат якунида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 187-мактабда бир нечта ўқувчилар дарс пайтида қарта ўйнаб ўтиргани учун мактаб маъмурияти, ички ишлар ходимлари, психолог, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилиниб, профилактик тушунтириш ишлари олиб борилганди. Ўз навбатида, ўқувчиларнинг ота-оналаридан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан жарималар ундирилган. Ҳолатни тасвирга олган ўқувчилар ўқув йили охирида бошқа мактабга ўтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь