Мактабдаги қартабозлик бўйича қўшимча изоҳ берилди (видео)
3-саҳифа
−
10 Май
8073Аввалроқ, ижтимоий тармоқ саҳифаларида "Мактабми бу ёки қиморхона?" сарлавҳаси остида видео тарқалганди. Тасвирларда бир неча ўқувчиларнинг дарс пайтида қарта ўйнаб ўтирганини кўриш мумкин. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қўшимча изоҳ берди.
Унга кўра, видеолавҳада акс этган воқеа бундан икки йил аввал, яъни 2022/2023-ўқув йилининг тахминан октябрь–ноябрь ойларида Мирзо Улуғбек туманидаги 187-мактабда кузатилган. Ўқувчилар устозига билдирмасдан қартабозлик қилишган, бу ҳолатни ўқитувчи кўрмаган.
Бу воқеа ўша пайтнинг ўзида мактаб маъмурияти, ички ишлар ходимлари, психолог, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилиниб, профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган. Ўз навбатида, ўқувчиларнинг ота-оналаридан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан жарималар ундирилган. Ҳолатни тасвирга олган ўқувчилар ўқув йили охирида бошқа мактабга ўтган.