Карим Бензема Умра зиёратини амалга оширди (видео)
Спорт
−
07 Август 2023
6193Кеча, 6 август куни Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби ҳужумчиси Карим Бензема Умра зиёратига борди. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, жорий йилнинг 5 июнь куни Испаниянинг “Реал Мадрид” клубидан эркин агент сифатида Жидданинг “Ал-Иттиҳод” клубига кўчиб ўтган футболчи трансфердан сўнг, илк марта Умра зиёратини амалга оширган.
Айтиш жоиз, 35 ёшли Франциялик футболчи Жидда клуби билан икки йиллик шартнома имзоланган ва у бу муддат ичида 200 миллион евро ишлаб олади.
Маълумот учун, Бензема 2009 йилдан буён “Реал Мадрид” сафида тўп суриб келаётганди. У 353 та гол билан клуб тарихида Криштиану Роналдудан кейин иккинчи энг яхши тўпурар мақомини қўлга киритди. 35 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда “қаймоқранглилар” сафида барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциялик ҳужумчи Карим Бензема “Ал-Иттиҳод”даги дебютида битта гол ургани ва яна битта голли узатмага муаллифлик қилгани ҳақида хабар берилган эди. Футболчи Араб чемпионлари кубоги доирасида “Эсперанс”га қарши баҳснинг 35-дақиқасида биринчи голли узатма берган бўлса, 55-дақиқасида (2:1) клубдаги дебют голини урди.
LiveБарчаси