Карантин вақтида ҳам фарзанд учун алимент тўланадими?
Бу қизиқ
−
27 Март 2020
10445Карантин пайтида фарзанд учун олинадиган алиментлар тўланиши керакми? Ушбу савол билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоевага мурожаат қилинди.
“Алимент тўловлари — бу авваламбор вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Шу боис ҳар ишга индивидуал тарзда ёндашилади ва ҳолатдан келиб чиқиб чора кўрилади.
Алимент тўловларида узилиш бўлмаслиги шарт.
Амалдаги қонунчиликка кўра, фақатгина агар вояга етмаган бола давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлса, суд алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволини ҳисобга олиб, уни алимент тўлашдан озод қилиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин”, дейди Ўринбоева саволга жавобан.
Маълумот ўрнида, дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар 542 788 кишини ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан бугунгача 24 361 киши вафот этди. Касалланганларнинг 124 351 вирусдан буткул фориғ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 83 нафарга етди. Коронавирусга чалинган бир бемор миокард инфарктидан вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor