Кара-Мурза ҳам Навальнийнинг ўлимида Путинни айблади

Олам

image

Колонияда узоқ муддат қамоқ жазосини ўтаётган россиялик мухолифатчи сиёсатчи Владимир Кара-Мурза бошқа бир мухолифатчи Алексей Навальнийнинг ўлими учун тўлиқ жавобгарликни шахсан Россия Президенти Владимир Путинга юклади. Бу ҳақда у Х тармоғида ёзди.

“Чунки Алексей унинг шахсий маҳбуси эди. Фақат унинг шахсий буйруғи билан Федерал хавфсизлик хизматининг “заҳарловчилари” ҳаракат қилиши мумкин эди. Улар иш ва ҳукмларни кўриб чиқувчи терговчилар, прокурорлар ва судьялар, қийноқ шароитларини яратган юқори турма мулозимларидир”, деб ёзган у.

Шунингдек, у 1999 йил сентябрь ойида Россиядаги тураржой биноларининг портлашини ҳам эслатган.

"Бу одам ўзининг 25 йиллик ҳокимияти давомида ўзи билан бирга ўлимни олиб келди – ўша кузда квартираларида ухлаётган тинч одамлар портлатилган", дея қайд этган мухолифатчи. 

Бундан ташқари, Кара-Мурза Чеченистон, Грузия, Сурия ва Украинадаги кейинги “операциялар”, “Норд-Ост” мусиқий фильмида ва Бесланда гаровга олингандан кейин одамларнинг ўлими, Москвада Анна Политковская ва Борис Немцовнинг ўлдирилиши ҳақида ҳам ёзган.

“Қасоскор, қўрқоқ, очкўз чол кимда ўз кучига таҳдид борлигини кўрса, уни йўқ қилади. Уни тўхтатиш керак. Буни фақат Россия жамиятининг ўзи қила олади", дейди у.

Маълумот ўрнида, 2023 йил апрель ойида Владимир Кара-Мурза Россиянинг Украинага қарши урушини танқид қилгани учун ватанга хиёнат, номақбул ташкилот билан ҳамкорлик қилиш ва армия ҳақида сохта маълумот берганликда айбланиб, 25 йилга қаттиқ режимли колонияга ҳукм қилинган.

Гарчи адвокат сиёсатчининг соғлиғи сабабли тергов изоляторида ушлаб туриш мумкин эмаслигини таъкидлаган бўлса ҳам, ҳукм чиқарилгунга қадар у бир йилни ҳибсда ўтказган. 

2024 йил 30 январда Кара-Мурза Омск шаҳридаги 7-сонли ахлоқ тузатиш колониясининг бир камерали типидаги хонага ўтказилди. Ушбу қамоқхонада сақлаш шартлари энг қаттиқ ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни Россия ҳукумати мухолифатчи Алексей Навальний қамоқда вафот этганини эълон қилди. Шундан сўнг бир қатор дунё сиёсатчилари, жумладан АҚШ Президенти Жо Байден ҳам Навальнийнинг ўлими учун Путинни айблади.

Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальнийнинг онаси Людмила Ивановна ўғли вафот этган Харп қишлоғидаги қамоқхонага борди. Людмила Ивановнага ўлим гувоҳномаси берилган, бироқ сиёсатчининг жасади Салехарддаги ўликхонада экани айтилган.

Бундан ташқари, 50 мингдан ортиқ киши Навальнийнинг жасадини оиласига топширишни талаб қилиб чиққан.

Шунга қарамай, Россия Тергов қўмитаси Алексей Навальнийнинг жасадини унинг онаси Людмила Ивановнага беришдан бош тортган. Бунга унинг жасади кимёвий экспертизадан ўтказиш учун юборилгани ва бу жараён 14 кун давом этиши баҳона бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Алексей Навальний Кара-Мурза

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг