Канада Бош вазирининг хонадонида барчаси изга тушди
Олам
−
29 Март 2020
6156Канада Бош вазири Жастин Трюдонинг рафиқаси Софи Грегуар-Трюдо коронавирусдан тузалди. Бу ҳақда у Facebook’даги ўз саҳифасида маълум қилган.
“Салом, менинг қадрли дўстларим, елкадошларим ва канадаликлар. Сизларга сўнгги янгиликни илинишни истадим. Мен ўзимни янада яхши ҳис қиляпман. Шахсий шифокорим ва Оттава Соғлиқни сақлаш вазирлиги хавф ортда қолганини маълум қилишди”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Канада Бош вазири Жастин Трюдо жорий йилнинг 11 март куни Лондондан қайтган рафиқасида коронавирус аломатлари кузатилгани, эр-хотин биргаликда карантинга олингани ҳақида хабар берган эдик. Бош вазир ва оиладаги болаларнинг саломатлиги айтилган.
Канадада коронавирус илк бор 15 март куни аниқланди. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирусга 5625 нафар одам чалинди. 499 бемор шифо топган бўлса, 61 киши вафот этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь