Камола Харрис номзоди вице-президентликка тасдиқланди

Олам 3823
image

Америка Қўшма Штатларининг Демократлар партияси кеча, 19 август куни калифорниялик сенатор Камола Харрисни ноябрдаги сайловларда мамлакат вице-президентлигига номзод сифатида тасдиқлади. Ушбу қарор Милуоки (Висконсин) шаҳрида бўлиб ўтган миллий анжуманда қабул қилинди. 

Миссисипи штати конгрессмени Бенни Томпсон, Харриснинг ўрнини босувчи бошқа номзод йўқлигини айтди. "Мен Камола Харрис Демократлар томонидан вице-президентликка номзод сифатида танланганини эълон қиламан", дейди у. 

Харрис Томпсондан кейин сўз олиб, лавозимга номзод бўлишга рози эканини айтди. 

Харрис конгресс қатнашчиларига онаси – 1960 йилда АҚШга Ҳиндистондан кўчиб келган Шайамали Гопалан ва отаси – 1961 йилда Ямайкадан Қўшма Штатларга келган Дональд Харрис ҳақида қисқача гапириб берган. 

"Онам менга одамларга хизмат қилиш ҳаёт мазмуни ва асосий мақсадим бўлишини ўргатди",  деди Харрис. У бугун сизнинг туриб шу сўзларни айтаман деб тасаввур ҳам қилмаган эди:  "Мен АҚШ вице-президентлигига номзод бўлишга розиман".

Харриснинг сўзларига кўра, у онаси сингдирган қадриятларга амал қилади. 

"Биз ўзгаришни, яхшиланишни олиб келадиган ва энг оғир ишни бажарадиган президентни танлашимиз керак. Биз ҳаммамиз орзу қилган келажакка эришиш учун қора танлилар, оқлар, испанлар, осиёликлар ва туб аҳолини бирлаштирадиган президентни танлашимиз керак. Биз Жо Байденни танлашимиз керак", дейди Харрис.  

Жорий йилнинг 18 август куни АҚШда Демократлар партиясидан президентликка номзод сифатида тасдиқланган Жозеф Байден 11 август куни Харрисни ўз номзоди сифатида танлаганини эълон қилган эди. У илгари Байденнинг Демократлар партиясидан президентликка номзодлик учун рақиби эди. 2019 йил декабрь ойида Харрис мусобақадан кетишини эълон қилди. Кейинчалик сенатор Байденни қўллаб-қувватлади. Сенатор бир неча бор ўзини сайлов кампанияси иштирокчилари орасида "ягона қора" деб атаган. Унинг онаси Ҳиндистондан, отаси эса АҚШга Ямайкадан келган. Бу АҚШ тарихида биринчи марта оқ танли бўлмаган аёл вице-президент бўлиши мумкин дегани. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 64
Рейтинг: 3.1
t
×