АҚШда сайлов: Байден расман Трампга рақиб бўлди

Олам

image
Камола! У АҚШ тарихида қолиши мумкин north_east

Камола! У АҚШ тарихида қолиши мумкин

АҚШнинг Демократлар партияси кеча, 18 август куни ноябрь ойида ўтказиладиган президентлик сайловига Жозеф Байденни ўзининг номзоди сифатида тасдиқланди. Бу қарор Висконсин штатидаги Милуоки шаҳрида ўтказилган партия съездида қабул қилинди.

Овоз бериш пандемия сабаб виртуал шаклда ўтказилди. Америка штатлари делегациялари ва денгизорти ҳудудлари навбат билан Байден ва Вермонт штатидан бўлган сенатор Берни Сандерсга овозини берди. У ички курашда Байденнинг асосий рақиби эди, аммо апрелда пойгадан чиқди. Байден керакли бўлган овозлардан озгина кўп делегатнинг қўллаб-қувватлашига эришди. Умумий ҳисобда Байден 3 550 овоз ва Сандерс 1 150 овоз тўплади.

Демократлар партияси Байден номзод сифатида кўрсатилганини эълон қилди. Энди  партия номидану чиқиш қилиши керак бўлади. бу пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган.

АҚШда президентлик сайлови 3 ноябрга режалаштирилган. Байденга Республикачилар партиясидан амалдаги Президент Дональд Трамп рақиблик қилади.

Аввалроқ, АҚШдаги 5 та Президентнинг сайланишини тўғри топган мутахассис навбатдаги сайлов бўйича ўз тахминини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Жозеф Байден АҚШда сайлов

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг