Кадастр органларининг айрим ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди

Жамият 3667
image

Қишлоқ хўжалиги ерларини ривожлантириш Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қайтарилмоқда. Шунингдек, кадастр органларининг айрим ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган.

Ер умуммиллий бойлик, Ўзбекистон халқининг ҳаёти, фаолияти ва фаровонлиги асоси, энг муҳим табиий ресурс ҳисобланади. Шу сабабли, ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш давлатнинг энг муҳим вазифаларидан биридир.

Давергеодезкадастр қўмитаси узоқ йиллар давомида ушбу вазифани муайян даражада бажариб келди. Лекин, ерларни ажратиш, уларнинг ҳисобини юритиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, ер назоратини амалга ошириш вазифаларининг ягона органда тўпланганлиги ер ресурсларидан оқилона фойдаланишда манфаатлар тўқнашувини юзага келтираётган эди.

Ушбу фармон, биринчи навбатда, мана шу ҳолатларга чек қўйишга қаратилган. Кадастр органлари эндиликда фақат ернинг ҳисобини юритиш билан шуғулланади. Қишлоқ хўжалиги ерларини ривожлантириш, хусусан, тупроқ бонитировкасини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини аниқлаш, геоботаник тадқиқотларни амалга ошириш вазифалари уларнинг ҳақиқий эгаси – Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 123
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×